Жорий йилнинг 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда фуқаро М.Адилованинг Бюро ходимлари унинг фарзандларини олиб бериш ҳақидаги ҳужжат ижросини таъминланмаётганлигидан норози бўлган видео мурожаати тарқалди.
Ўрганиш давомида, Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар М.Адилованинг 2 нафар ўғил фарзандларини ҳар ҳафтанинг шанба кунлари Шовот тумани “Арбоблар” маҳалласи, П.Маҳмуд кўчасидаги хонадонларнинг бирида соат 10:00 дан 16:00 гача қадар жавобгар (отаси) Ш.Сапаев иштирокида кўриштириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 29.12.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, ижрога қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, даъвогар М.Адиловага белгиланган вақтда фарзандлари учраштириб келинмоқда ва тарафларга суд қарорида кўрсатилган талабларни белгиланган вақтда бажариш юзасидан мажбуриятнома юклатилган.
Бироқ, Бюронинг Шовот туман бўлими иш юритувига М.Адилованинг мурожаатида келтирилган “фарзандларини унинг тарбиясига олиб бериш” ҳақидаги қарор келиб тушмаган.
Ушбу турдаги ижро ҳужжати келиши билан ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.
Бу ҳақида мурожаат этувчи фуқаро М.Адиловага ҳам тушунтириш берилди.