Жорий йилнинг 05 февраль куни “Daryo.uz” расмий сайти ва бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Андижонда фуқаронинг МИБ ҳисобига ўтказиб юборган ортиқча 7,5 миллион сўмни қайтариш учун 3 млн сўм талаб қилган банк юристи ва МИБ ходими қамоққа олинди” номли хабарлар жойлаштирилди.
Таъкидлаш жоизки, Мажбурий ижро бюроси томонидан ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракат ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар  олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йил 28 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, АТ “Халқ банки” Шаҳрихон туман филиали юристи Б.М. кредит карздорлиги учун ортиқча ундирилган 7,5 млн. сўм пул маблағини Н.Х.нинг кредитига йўналтириб бериш эвазига 3,0 млн. сўм талаб қилиб, ушбу маблағларни банк биноси олдида олган вактда ушланган. 
Бундан ташқари, текширув ишлари давомида, Б.М. олган маблағни Бюронинг Шаҳрихон тумани бўлими давлат ижрочиси М.Ж. га бериши лозим бўлганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 29.01.2022 йилда Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 25-168-моддаси  2-қисми «б» банди ва 28-211-моддаси 1-қисми билан Б.М. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фуқароларимиз, жамоатчилик вакиллари, давлат ва жамият ташкилотлари Бюро ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари ҳамда коррупцион ҳолатлари ҳақида Бюронинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз !
Ўз навбатида, аниқланган ҳар бир салбий ҳолатларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Маълумот учун : қўл остидаги ходимлар устидан етарли назорат урнатмай, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ходимлар томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўрмагани Бюронинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.У. ҳамда Андижон туман бўлими бошлиғи А.Б.лар ўз лавозимларидан озод қилинган.
Қўшимча сифатида шуни маълум қиламизки, шиддатли даврда яшаяпмиз, тубанликка етакловчи чегара ва вақт билмас - коррупция иллатига курашиш учун масъул ходимлар ҳафтанинг ҳар қандай куни ҳушёр бўлишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Қолаверса, бунда жамоатчилик, ОАВ, журналист ва блогерлар билан ҳамокрликда иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

 

Фойдали ҳаволалар